Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда агросаноат мажмуасидаги хизматларнинг 90% автоматлаштирилган

2 Декабрь 2020 11:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда агросаноат мажмуасида хизматларнинг 90 фоизи автоматлаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Агросаноат мажмуасини рақамлаштириш хатарларни камайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, экинлар ҳосилдорлигини ва чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги технологияларини ўз вақтида режалаштириш имконини беради. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришнинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, унинг сифати ва рақобатбардошлигини оширишдир. Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мурожаатномасида турли хил хизматлар кўрсатишда электрон форматга ўтиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу вазифани амалга ошириш учун Вазирлик давлат хизматлари, саноат бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва оптималлаштириш билан шуғулланади», - деди вазир.

Масалан, унинг сўзларига кўра, бугунги кунда хизматларнинг 90% автоматлаштирилган. Ўтган йилга нисбатан аҳолига электрон форматда кўрсатиладиган хизматларнинг улуши 34 фоизга ошди. Бундай натижаларга тармоқ ахборот тизимларини модернизация қилиш орқали эришилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига