Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти тикланди

10 Январь 2022 11:45

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йил 10 январдан бошлаб Қозоғистоннинг Алмати шаҳри ва Алмати вилоятидан ташқари барча ҳудудларида Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ўз фаолиятини тиклайди, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати.

Фуқаролар босқичма-босқич барча хизматлардан фойдалана оладилар, Жамбил вилояти аҳолиси шахсий гувоҳнома ва паспортларни расмийлаштириш хизматларидан вақтинча фойдалана олмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, алоқа сифати туфайли иш вақтида кечикишлар бўлиши мумкин.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий полиция қўмитаси ходимлари бошқа вазифаларни бажаришлари муносабати билан Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида Авто аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти тўхтатилган. «Фуқаролар учун ҳукумат» НАЖ матбуот хизмати Алмати шаҳри ва Алмати вилояти автоАХКМ ва АХКМ ишини қайта тиклаш ҳақида қўшимча маълумот беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда жорий этилган фавқулодда ҳолат муносабати билан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ёпилган эди.

Юқорига