Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 80 мингга яқин киши ишидан айрилганлиги учун ижтимоий тўловлар олди

17 Август 2021 16:25

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ишидан айрилиши муносабати билан ижтимоий нафақа олувчилар сони 77,9 минг кишини ташкил этди.

Шу билан бирга, бу йил биринчи марта 52 минг кишига ижтимоий тщлов илк марта тўланди, деб хабар беради Kazinform.

«Амалдаги қонунчиликка биноан, ишидан айрилган ходимлар мажбурий ижтимоий суғурта тизимида қатнашиш давомийлиги ва охирги 24 ойлик даромадига қараб ишдан айрилганлиги учун 1 ойдан 6 ойгача ижтимоий нафақа олади. Тўлов мажбурий ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўқотилган даромаднинг 40 фоизигача миқдорда амалга оширилади «, - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Тўлов учун ишидан айрилган ходимга:

- eGov.kz порталида рўйхатдан ўтиш;

- «Ишга жойлаштириш ва ишга жалб этиш« бўлимида «Иш қидирувчиларни рўйхатга олиш« хизматини танланг;

- онлайн хизматга буюртма бериш, барча бандларни тўлдириш, электрон рақамли имзо билан имзолаш ва аризани юбориш керак;

- бир кун ичида аҳолини иш билан таъминлаш маркази бўш иш ўринларини тақдим этади;

- Агар иш топилмаса, сизга 3 иш куни мобайнида узоқдан ишсиз мақоми берилади (агар керак бўлса, қўшимча маълумот тўплаш учун аҳолини иш билан таъминлаш маркази ходими сизга мурожаат қилади);

Бу хизматни, шунингдек, Электрон меҳнат биржаси (enbek.kz) орқали ҳам онлайн тарзда олиш мумкин .

Ишсиз сифатида рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда, Меҳнат вазирлигининг ахборот тизими ижтимоий суғурта жамғармасидан хизматлар тўланишини келишиш учун проактив форматда мобил телефонга SMS-хабар юборади. Агар рози бўлсангиз, SMSга жавоб беришингиз керак. Тўлов автоматик тарзда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишдан айрилган тақдирда тўланадиган ижтимоий нафақалар ишдан айрилиш сабабларидан қатъи назар амалга оширилади ва у иш қидиришда ишсизларни қўллаб -қувватлашга мўлжалланган.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Электрон меҳнат биржаси орқали Қозоғистоннинг 40 та шаҳри аҳолиси учун иш билан таъминлаш марказларининг масофадан туриб хизмат кўрсатиш функциясини ишга туширди.

Пилот лойиҳа ишсизларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш ва иш билан таъминлашни қўллаб -қувватлаш бўйича давлат хизматларини, шу жумладан, ишдан айрилганлик учун ижтимоий тўловлар олишни осонлаштириш мақсадида ишга туширилди. Энди барча ишни фақат интернет, компьютер ва электрон рақамли имзо ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Юқорига