Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 8,4 миллион киши Миллий аҳолини рўйхатга олишдан ўтди

12 Октябрь 2021 11:31

NUR-SULTAN. Kazinform - шу кунгача Қозоғистонда онлайн рўйхатга олишлар сони - 7 045 191 киши, офлайнда - 1 445 204 киши. Бу ҳақда Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросига таяниб хабар берди.

Миллий аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки икки ҳафтасида (1-15 сентябр) 3 миллион қозоғистонлик онлайн сўровда қатнашди ва 11 октябр 10:00 ҳолатига кўра, бу рақам 7 045 196 респондентни ташкил этди. Улардан 6 040 911 нафари sanaq.gov.kz сайтида, 700 972 нафари Еgov порталида, 303 313 таси Aity иловасида рўйхатга олинган.

Туркистон вилояти онлайн рўйхатга олишлар сони бўйича биринчи ўринга кўтарилди. Вилоятда 913 074 киши рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабардор қилинган. Алмати вилоятида онлайн рўйхатдан ўтган 746 343 киши ыайд этилган. Кучли учликни Шарқий Қозоғистон вилояти якунлади. Бу вилоятда 707 384 киши рўйхатга олиш саволларига жавоб берди.

Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари онлайн рўйхатга олиш бўйича ҳамон охирги икки ўринда. Бу ҳудудларда сўровда мос равишда 215 464 ва 165 749 киши иштирок этди.

Шарқий Қозоғистон вилояти аҳолини рўйхатга олишдан ўтганлар улуши бўйича етакчи ҳисобланади. Бу ерда 52 фоиз фуқаролар саволларга жавоб беришди (1 август ҳолатига кўра, вилоятда 1361163 киши рўйхатга олинган). Бу кўрсаткич бўйича Қизилўрда вилояти иккинчи ўринда. Бугунги кунга келиб, аҳолининг 51,1 фоизи онлайн рўйхатга олишдан ўтди (1 август ҳолатига 823052 киши вилоятда рўйхатга олинган).

Эслатиб ўтамиз, 1 октябр куни интервьюерлар уйларни оммавий оралаб, рўйхатга олишни бошлади. 10 кунлик натижалар бўйича офлайн рўйхатга олиш мамлакатнинг 1.445.204 кишини қамраб олди.

Эслатиб ўтамиз, 15 октабргача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. Онлайн рўйхатга олиш нафақат уйда, балки бутун мамлакат бўйлаб 3000 дан ортиқ «рўйхатга олиш бурчакларида» мавжуд. Улар Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида, «Қазпочта» филиалларида ҳамда савдо ва кўнгилочар марказларда жойлашган.

Онлайн рўйхатга олишдан ўтмаганлар 30 октябргача интервьюерларнинг саволларига жавоб беришлари мумкин. Саволлар бўйича 1446 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин. Қўнғироқ бепул.

Калит сўзлар: Статистика, Жамият,
Юқорига