Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 7 млн тоннадан ортиқ нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

16 Август 2021 13:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг етти ойида 7 миллион тоннадан ортиқ нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-июл ойлари якунлари бўйича 7,2 миллион тонна нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоизини ташкил қилади»,-дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, бензин миқдори 2,7 миллион тоннани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,3 ​​фоизни ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган дизел ёқилғиси ҳажми 2,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2020 йилнинг етти ойига нисбатан 109 фоизга кўпдир.

«Самолёт ёқилғиси кўрсаткичи 323 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 127,7 фоизини ташкил қилади. Мазут ишлаб чиқаришга келсак, бу 1,4 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 125 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳисобот даврида битум ишлаб чиқариш 556 минг тоннага етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,5% ни ташкил этди. Умуман олганда, нефт-кимё маҳсулотлари ҳажми 84,5 минг тоннани ташкил этди, бу ҳисобот даври режасининг 100 фоизини ташкил этади», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги, Ишлаб чиқариш,
Юқорига