Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда 60 минг беморга мўлжалланган дори воситаларининг 2 ойлик захираси мавжуд

18 Январь 2022 11:09

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 60 минг беморга мўлжалланган 38 номдаги дори воситалари 2 ойлик тўлдирилган фонди мавжуд. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий назорат дори воситалари ва тиббиёт буюмлари заҳираларини яратишга қаратилган. Биринчидан, ягона дистрибьютор омборларида 60 минг беморга мўлжалланган 38 номдаги дори воситалари 2 ойлик тўлдирилган фонди мавжуд. Иккинчидан, тиббиёт ташкилотларида 7 млрд тенгега 91 номдаги дори воситаларининг 1 ойлик захираси тақдим этилган. Учинчидан, амбулатория даражасида коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар 5 та дори воситаси билан таъминланади, 500 минг беморни даволаш учун дори воситалари ажратилган», - деди Ажар Ғиният.

Тўртинчидан, вазир, ягона дистрибьютор омборларида чакана савдо тармоғининг интервенция учун зарур бўлган тақдирда умумий қиймати 1,8 млрд тенгега 26 та номдаги дори воситаси учун 2 ойлик фонд яратилганини таъкидлади. Бешинчидан, ҳудудларда жуда зарур бўлган ҳолда дорихоналарда сотиш учун 10 миллион дона (шундан 500 мингтаси болалар учун ниқоблар) харид қилинганини айтди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Жамият, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига