Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 5 ойда 81,5 миллион туп дарахт экилди

15 Июнь 2021 13:43

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 21,6 минг гектар майдонда 81,5 миллион туп дарахт экилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўрмон фондига 2 миллиард тупдан ортиқ дарахт экиш бўйича Давлат раҳбарининг кўрсатмаси тўғрисида маълумот беришга ижозат беринг. 2021-2025 йилларга мўлжалланган ўрмонларни кўпайтириш ва ўрмонларни кўпайтиришнинг кенг қамровли режалари тасдиқланган. Ўрмон хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича штаб ташкил этилди. Шундай қилиб, 2021 йил 25 май ҳолатига кўра, режалаштирилган 129,7 миллион тупдан 21,6 минг гектар майдонга 81,5 миллион туп дарахт экилган», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазир Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиш масаласи Давлат раҳбарининг алоҳида назоратида эканлигини қўшимча қилди.

«1990 - 2021 йиллар оралиғида 195 минг гектар майдонда саксовул экилган (9%). Бир неча ҳафта олдин экспедициянининг жўнаб кетиши жуда муҳим эди. Экилган майдонлар қайта кўриб чиқилди. Табиий келиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда, майдон 337 минг гектарни ташкил этади. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан биз саксовул экиш бўйича кенг қамровли дастур ишлаб чиқмоқдамиз. 2021-2030 йилларда 1,1 миллион гектар майдонга саксовул экиш режалаштирилган», - дея хулоса қилди экология вазири.

Муаллиф: Серик Сабеков

Калит сўзлар: Орол денгизи, Ҳукумат мажлиси,
Юқорига