Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 46 даражагача иссиқ бўлади

23 Июль 2021 13:56

NUR-SULTAN. Kazinform - Қазгидромет 24-26 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Атмосфера ҳаво оқимларининг ўтиши сабабли мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғади. 24-июл куни ғарбда, 24-25-июл кунлари шимолий-ғарбий қисмида, 25-26-июл кунлари мамлакат шимолида кучли ёмғир, момақалдироқ, кучли шамол, дўл бўлади. Жанубда ва жанубий-ғарбда ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кутилмоқда.

Кундуз ҳаво ҳарорати мамлакатнинг жанубий, жанубий-ғарбий қисмида 38-46 даражагача кўтарилиши, жанубий-шарқда, шарқда ва марказда 38-42 даражагача кўтарилиши ва ҳароратнинг 32-40 даражадан 20-30 гача аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига