Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 39 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

31 Август 2021 09:44

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«2021 йил 29 августдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония билан касалланишнинг 39 та ҳолати ва 22 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари 16 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 69732 ҳолат ва вафот этганлар – 4428 ва соғайиб чиққанлар сони 58 440 тани ташкил этди», -дейилади хабарда.

Калит сўзлар: Жамият, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига