Об-ҳаво
Астана -4 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 27 минг 597 киши коронавирусдан даволанмоқда - вазирлик

5 Август 2020 11:18

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳозирда Қозоғистонда 27 597 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улар орасида 172 гўдак ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram саҳифасида хабар қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 6 351 бемор касалхонага ётқизилган, 21 246 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. 172 киши оғир аҳволда. Улардан 26 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 44 бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

«Бундан буён Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги кунлик натижалар тўғрисида мунтазам равишда маълумотларни эълон қилади. Барча маълумотлар расмий веб-сайт ва бўлимнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тарқатилади. Хусусан, беморларнинг умумий сони, вафот этганлар сони ва жамият учун барча муҳим ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар расмий манбаларда дарҳол эълон қилинади. Минтақалардаги вазият ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили томонидан махсус брифингда тақдим этилади», - дейилади вазирлик хабарида.
Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига