Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда 2023 йилдан бошлаб солиқларнинг айрим турларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилган

12 Январь 2022 11:09

NUR-SULTAN. Кazinform - 2023 йилдан бошлаб солиқларнинг айрим турларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик томонидан бюджетлараро муносабатларни янада ислоҳ қилиш бўйича қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Биринчидан, кичик ва ўрта бизнесдан олинадиган даромад солиғи тушумларини ўтказиш механизмига ўхшаб, 2023 йилдан бошлаб солиқларнинг айрим турларини маҳаллий даражага ўтказиш режалаштирилмоқда. Иккинчидан, марказ ва ҳудудлар ўртасидаги қарама-қарши молиявий оқимларни камайтириш таклиф қилинмоқда», - деди вазир.

Унга кўра, таклиф этилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш учун бюджет қонунчилигига ўзгартиришлар пакети тайёрланади.

«Ҳозирги кунда ушбу ёндашувлар марказий ва маҳаллий давлат органлари, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Президентнинг бошқа топшириқлари бўйича ҳам таклифлар пухта ишлаб чиқилади ва яқин кунларда киритилади», — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига