Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 2022 йилда товарлар экспорти 60,1 млрд долларга баҳоланмоқда

20 Октябрь 2021 12:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Мажлиснинг ялпи мажлисида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев 2022-2026 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози тўғрисида маъруза қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика бюджети лойиҳаси нефтнинг бир баррели 60 доллар бўлганида тузилган. Нефт ишлаб чиқариш 2022 йилдаги 87,9 миллион тоннадан 2026 йилда 107,4 миллион тоннагача ошади. 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,9% даражасида прогноз қилинмоқда. 2026 йилда у 5,2%га етади. 2026 йилда ЯИМнинг номинал қиймати 119,9 триллион тенгега, 2022 йилда эса 87,1 триллион тенгега етади»,- А. Ерғалиев.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилда товарлар экспорти 60,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва 2026 йилга келиб 79,8 миллиард долларгача ошади. Товарлар импорти 2022 йилдаги 40,8 миллиард доллардан 2026 йилда 43,4 миллиард долларга ошади.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига