Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 2021 йилни Экология йили деб эълон қилиш таклиф қилинди

27 Июль 2020 19:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Жамият арбоби, атираулик журналист Арман Хайруллин 2021 йилни «Экология йили» деб эълон қилишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун Атирауда экологик апокалипсис бўлган деб тахмин қилиш учун асос бор. 90-йиллардан бери ҳавога 4 миллион тонна заҳарли моддалар чиқарилди. Буларнинг барчаси бизнинг соғлиғимизга зарар етказади. Менинг таклифим шуки, Экология вазирлигини ташкил этган Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йилни Экология йили деб эълон қилса яхши бўларди. Йигирма йил ичида бирон марта Экология йили эълон қилинмаган. Мен қозоғистонликларни ушбу таклифни қўллаб-қувватлашга чақираман», - деди Арман Хайруллин.

Маърузачи ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда жойларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Юқорига