Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 2020 йили «Меҳнат» давлат дастурида 649 минг киши иштирок этди

22 Январь 2021 14:06

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январидан декабригача 649 минг киши 2017-2021 йилларда «Маҳсулдор бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш» давлат дастури (кейинги ўринларда - «Меҳнат» давлат дастури) иштирокчилари бўлишди. 437,3 минг киши иш билан таъминланди, шу жумладан 319,2 минг киши - доимий иш жойларига жойлаштирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

210 минг киши имтиёзли иш жойларида иш билан таъминланди. Шу жумладан: ижтимоий иш ўринлари - 19,3 минг, ёшлар амалиёти - 34,4 минг, жамоат ишлари - 156,3 минг киши иш жойларига жойлаштирилди. Меҳнат ресурслари ҳаракатчанлигини ошириш мақсадида 2020 йил охирига қадар 5,8 минг киши меҳнат талаб қиладиган ҳудудлардан кўчиб ўтди.


Юқорига