Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 2020 йилда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш учун 635 млрд тенге ажратилди

26 Февраль 2021 11:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида 2020 йил январь-декабрь ойларида республика бюджетидан, шунингдек, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан умумий қиймати 635,3 млрд тенге ижтимоий ёрдам кўрсатилди,деб хабар беради Kazinform.

«430,7 минг кишига жами миқдори 52,3 млрд тенге туғруқ учун бир марталик нафақа берилди. Бир ёшга тўлмаган болани парвариш қилиш учун ойлик нафақа 2020 йилда ўртача 120,9 минг кишига 31,7 млрд тенге миқдорида берилди. «Олтин медаль», «Кумуш медаль» мукофотлари билан тақдирланган ёки илгари «Қаҳрамон она» унвонига сазовор бўлган, I ва II даражали «Она донғи» ордени билан тақдирланган кўп болали оналарга ойлик нафақаларнинг умумий миқдори 49,1 миллиард тенге 232,3 минг аёлга берилди», - дейилади Меҳнат вазирлиги баёнотида.

2020 йилда 4 ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор кўп болали оилалар учун жами 236,2 млрд тенге нафақа берилди.

2020 йилда ногирон болаларни тарбиялаётган шахслар учун ойига 89,5 минг киши 49,6 млрд тенге миқдорида олди.

Юқорига