Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 2 ой ичида 1,9 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

11 Март 2021 14:32

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 2 ойида Қозоғистонда 1,9 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қурилиш сектори юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 9,7 фоизга ўсди. Маданий ва спорт иншоотлари, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик иншоотлари қурилишининг ўсиши сабабли Туркистон вилоятида, соғлиқни сақлаш ва кончилик объектлари, муҳандислик тизимлари қурилиш туфайли Ақмола вилоятида, соғлиқни сақлаш муассасалари, кўп қаватли уйлар ва автомобил йўлларнинг қурилиши ҳисобига Чимкент шаҳрида юқори ўсиш кузатилмоқда», - деди Вазир 2021 йил январь-февраль ойларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида ҳисобот берганда.

«Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 1,9 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоизга юқори. 2021 йилга режалаштирилган 17 миллион квадрат метр уй-жойнинг фойдаланишга топширилишини таъминлаш учун ушбу суръатни сақлаб қолиш зарур. Барча ҳудудларда ижобий ўсиш кузатилди. Уй-жойларни фойдаланишга топширишнинг энг юқори даражаси Чимкент шаҳрида - 4,6 бараварга ўсди», - деди Вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига