Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 17,5 миллион киши Интернет билан таъминланган - вазир

29 Октябрь 2020 14:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Пандемияга қарамай, Қозоғистонда Интернетга уланиш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳолини ташвишга солаётган асосий муаммо - сифатли Интернетдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш. Юртимизда 18,7 миллион аҳоли 6500 га яқин аҳоли пунктида яшайди. Улардан 4 751 та аҳоли пунктларида турли технологиялар (3G, 4G, оптик тола ва бошқалар) орқали Интернетдан фойдаланади. Яъни, мамлакатда 17,5 миллион киши Интернет билан таъминланган», - деди вазир.

Унинг айтишича, айни пайтда Интернет сифатини яхшилаш учун иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Юқорига