Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 13 та янги юқумли касалликлар шифохоналари қурилади

18 Август 2020 11:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун 13 та янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун юртимизнинг турли ҳудудларида 13 та янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилади. Шу орқали, қўшимча равишда 5 минг доимий иш ўринлари яратилади», - деди вазир.

Агентлик маълумотларига кўра, 13 та янги модулли юқумли касалликлар шифохонаси жами 2,7 минг койкага мўлжалланган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Юқорига