Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда 12 миллион тонна ғалла хирмони йиғилди

15 Сентябрь 2021 11:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 12 миллион тонна ғалла хирмони йиғилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«15 сентябр ҳолатига кўра, мамлакатда 13,2 миллион гектарлик дон ва дуккакли экинлар ёки умумий майдоннинг 83,3 фоизи йиғиб олинди.

Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 9,1 центнерни, жами 12 миллион тоннани ташкил этди «, - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 10 миллион гектар ёки йиғим майдонининг 86 фоизи учта асосий экин майдонларида - Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятида йиғиб олинди. Ҳосилдорлик гектарига 8,3 центнерни ташкил этди, 8,2 миллион тонна ғалла йиғилди.

«Ўтган йилги ғаллани ва бу йилги прогноз қилинаётган ғаллани сақлаш учун омборлар етарли», - дейилади хабарда.

Калит сўзлар: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига