Об-ҳаво
Астана -15 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон жамғармаси дунёдаги энг даромадли фондларнинг ўнталигига кирди

26 Ноябрь 2020 10:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «Самұрық-Қазына» миллий фаровонлик жамғармаси дунёдаги энг даромадли фондлар ўнталигига кирди, деб хабар беради Kazinform samruk-akparat.kzга асосланиб.

SWFI таснифида «Самурк-Қазына» АЖ Бошқарув раиси АҚШ Федерал резерв тизими ва Хитой инвестиция корпорацияси (CIC), БАА Mubadala суверен бойлик фонди (Mubadala Investment Company) шунингдек, Қувайт миллий фаровонлик жамғармаси (Kuwait Investment Authority), Дунё суверен бойлик жамғармаси биринчи раҳбарлари билан бир қаторда, энг яхши инвестиция ташкилотлари раҳбарлари қаторига кирди.

SWFI – бу мустақил фаровонлик жамғармаларини (124 та), пенсия жамғармаларини, марказий банкларни (177 та), инвестицияларни бошқариш бўйича компанияларни (3 475 та) ва инвестициялар, активларни, рискларни тақсимлашни, менежментни, иқтисодиётни, сиёсатни, савдо ва бошқа узоқ муддатли давлат инвесторларини ўрганиш бўйича жаҳонлик ташкилот.

Public Investor-10 - бу инвестиция ташкилотларининг энг нуфузли раҳбарларининг дунё миқёсида тан олинган рейтинги. Баҳолашда SWFI бир қатор параметрларни таҳлил қилади, жумладан инновациялар, молиялаштириш, экологик муаммолар, рентабеллик, ноёб дастурлар ва қабул қилинган ташаббусларни ўз ичига олган бир қатор параметрларни таҳлил қилади.

Калит сўзлар:
Юқорига