Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Ўзбекистон бозорига 64 хил янги товар чиқаришни мўлжалламоқда

3 Ноябрь 2020 16:21

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон Ўзбекистон бозорига 64 та янги маҳсулот чиқаришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ҚР Cавдо ва интеграция вазири Бақит Султанов ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.

«Биз Тошкентда Бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ўтказдик. Биз учун Ўзбекистон минтақадаги асосий савдо шерикдир. Бу йил биз ўзаро савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказишни режалаштирган эдик. Бироқ, пандемия туфайли бу кўрсаткичга эришиш қийин бўлиб турибди. 9 ой давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 16,5 фоизга камайди. Бу борада Қозоғистон экспорти камроқ зарар кўрди, Ўзбекистоннинг импорти эса 40 фоизга камайди.

Музокаралар давомида Қозоғистон томони Ўзбекистон бозорига 64 та янги товар турини чиқаришни таклиф қилди. Улар турли хил қувурлар, прокат, автомобиллар, кимё ва нефт-кимё маҳсулотлари, машинасозлик, фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек озиқ-овқат саноати товарлари. Ўтган йили Тошкентда очилган «KazakhExport» ваколатхонаси бу борадаги ишларнинг тизимли ривожланишига ҳисса қўшади деган умиддаман«, - деди вазир.






Унинг сўзларига кўра, «KazakhExport» ўз суғурта ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, Қозоғистон товарларини сотиб олиш учун маҳаллий банклардан экспорт учун зарур маблағларни олиши мумкин.

«Учрашув давомида «KazakhExport» ва Ўзбекистоннинг «Қишлоқ қурилиш банк»и ўртасида 3 миллион долларгача бўлган савдо операцияларини молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди.

Бундан ташқари, музокаралар чоғида Қозоғистон томони Ўзбекистонни 2009 йил 20 ноябрда қабул қилинган МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқариладиган товарларни аниқлаш тўғрисидаги қоидаларига қўшилишга чақирди. Шунингдек, тез-тез учраб турадиган Ўзбекистон бозорида Қозоғистон брендлари ниқоби остида қалбаки ун маҳсулотларини сотиш ҳоллари муҳокама марказида бўлди.


Муаллиф: Алихан Асқар


Юқорига