Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон заводи йилига 60 миллион доза вакцина ишлаб чиқариши мумкин – ҚР ССВ

5 Май 2021 13:25

NUR-SULTAN. Kazinform – Жамбил вилоятидаги Қозоғистон вакцина заводи йилига 60 млн доза QazVac ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мажилиснинг ялпи йиғилишида Палата раиси Нурлан Ниғматулин Соғлиқни сақлаш вазиридан маҳалий QazVac вакцинаси қачон ва қанча миқдорда бўлишини сўради.

«Талаб қилинган етказиб беришга мувофиқ, биз биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида ҳар ой Қозоғистон вакцинасини 50 минг доза оламиз ва уни 100 мингтага етказамиз. Келажакда Жамбул вилоятида майдон ишга туширилгач, завод йилига 60 миллион дозани етказиб бера олади. Йил охирида, GMP текширувини ўтказиш учун ишлаб чиқаришни тўлиқ ишга тушириш ва тажриба партиясини ишлаб чиқариш керак. Шундан сўнг биз ишлаб чиқаришни баҳолаб, вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз», - деди Алексей Цой.

Калит сўзлар: Вакцина, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига