Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон яшил энергия ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш салоҳиятига эга

12 Май 2022 19:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда потенциал инвесторлар учун учта жозибадор омил мавжуд – диверсификацияланган энергия манбалари, логистика ва муҳим табиий ресурслар. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Нур-Султанда бўлиб ўтган Қозоғистон-Германия бизнес-форумида сўзлаган нутқида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бош вазир ўринбосари Қозоғистон яшил энергия ишлаб чиқариш ва кейинчалик экспорт қилиш учун катта салоҳиятга эга эканлигини қўшимча қилди. Мамлакатнинг Хитойдан Европага товарлар етказиб беришда транзит давлат сифатидаги аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. Шу билан бирга, у республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.

«Қозоғистон сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар йўлидан бориб, ўз тарихида янги саҳифа очмоқда. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг март ойида «Янги Қозоғистон» концепциясини эълон қилган эди. Ушбу концепция жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олади ва қонун чиқарувчи ҳокимият институтини мустаҳкамлашга, ҳар бир Қозоғистон фуқаросининг сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Яқинда янги Ҳукумат тузилди, унга ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш вазифаси юклатилган», - деди Роман Скляр.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг сармоявий жозибадорлигини ошириш учун мамлакатда инвестиция сиёсатининг янги концепцияси ишлаб чиқилади.

«Жаҳон иқтисодиётидаги нотинч шароитда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш биринчи ўринга чиқади. Икки давлат ҳам умумий қадриятларга эга ва тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашни изчил қўллаб-қувватлайди», — дея хулоса қилди Роман Скляр.

Муаллиф: Серик Сабеков

Юқорига