Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Венгрияга QazVac вакцинасидан фойдаланишни таклиф қилди

26 Октябрь 2021 19:30

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Венгрия томонига QazVac вакцинасидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус пандемияси даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Хабарингиз бор, жорий йилнинг июн ойидан бошлаб Қозоғистон ва Венгрия эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришган эди. Биз QazVac маҳаллий вакцинасини Венгрия ҳудудида қўллаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилдик», — деди Мухтар Тлеуберди Венгрия Молия вазири билан учрашув якунида.

«Кеча ва бугун Венгрия Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Михай Варганинг Қозоғистонга ташрифи бўлиб ўтмоқда. Венгрия Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги бизнинг ишончли ва биринчи стратегик шеригимиз, халқимиз билан тарихий ва маънавий алоқада бўлган дўст давлатдир», — деди Мухтар Тлеуберди учрашув якунида.

Муаллиф: Серик Сабеков


Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги, QazVac,
Юқорига