Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон вакиласи бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпиони бўлди

10 Июнь 2021 09:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик гимнастикачи Алина Адилханова бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра , Осиё чемпионатида булава машқлари бўйича 24,00 балл тўплайди. Иккинчи ўринни ўзбекистонлик Тахмина Икромова, учинчи ўринни хитойлик Ятин Жао эгаллади.

Шу қаторда, яна бир қозоғистонлик гимнастикачи Адиля Тлекенова ҳам бронза медалига сазовор бўлди. У лента машқлари бўйича совринни қўлга киритди. Биринчи ўринни – Я. Жао, иккинчи ўринни - Т. Икромова эгаллади.

Калит сўзлар: Марказий Осиё, Спорт,
Юқорига