Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ва Узбекистон уртасида доимий авиарейслар сони ошди

11 Февраль 2021 10:32

NUR-SULTAN. Kazinform – 10 февралдан бошлаб Қозоғистон авиакомпаниялари бешта давлатга - Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Украина ва Малдив оролларига мунтазам халқаро қатновларни кўпайтирди/ қайта тиклади, деб хабар берди Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Telegram каналига асосланиб.

Бундай рухсат ҚР ҳудудида коронавирус инфекциялари пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан берилган.

Россияга рейслар сони ҳафтасига 7 тага кўпайган (ҳар томондан 3 тадан 10 тага қадар). Нур-Султан - Москва ва Алмати - Москва йўналишлари бўйича рейслар сони қўшилди: самолётлар энди ҳафтасига 4 маротаба парвоз қилади. Чимкент - Москва ва Ақтау - Москва йўналишлари бўйича рейслар тикланди (ҳар томондан ҳафтасига 1 рейс).

Ўзбекистонга - ҳар томондан ҳафтасига 3 дан 4 гача рейслар кўпайди. Ҳафтада 4 дан 7 гача рейслар Қозоғистон авиакомпанияларининг Малдив оролларига, Алматидан Малега парвозлари частотаси кўпайган. Алматидан Қирғизистон пойтахти Бишкекка рейслар сони ҳафтасига 3 мартага кўпайган.

Шунингдек, Ўзбекистонга ҳафтасига 7 марта парвоз қилинади. Иккинчи ҳафталик мунтазам Нур-Султан - Ташкент рейси очилди. Нур-Султан - Киев рейси тикланди. Самолёт ҳафтада бир марта парвоз қилади.

Халқаро парвозларни ташкил қилиш пайтида санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилинади. Парвозларнинг аниқ жадвали авиакомпания сайтида эълон қилинган.

Юқорига