Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги йўловчи ташиш ҳажми икки баробар ортади

12 Май 2022 18:55

NUR-SULTAN. Кazinform – 13 майдан бошлаб Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги авиайўловчилар оқими икки баравар кўпаяди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоғаннинг Анқарада бўлиб ўтган учрашуви чоғида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қаbрбек Ўскенбаев 13 майдан бошлаб Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги йўловчи ташиш ҳажми икки баравар кўпайишини айтди.

Вазир ўз нутқида Қозоғистон ва Туркия ўртасида авиатсия соҳасида ҳамкорлик кучайиб бораётганини қайд этди. Бугунги кунда ҳаво транспорти тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишув асосида мамлакатлар ўртасида мунтазам рейслар частотасида ҳафтасига 61 та йўловчи қатнови амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллий авиакомпаниялар Аir Аstana, Fly Аrystan ва SCАТ авиакомпаниялари шу даврда 37 та, Turk Airlines ва Pegasus 24 та рейсни амалга оширмоқда. Йўловчилар Нур-Султан, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Атирау, Чимкент ва Туркистон орқали Истанбул ва Анқарага ва қарама-қарши йўналишга парвоз қилишлари мумкин.

13 майдан бошлаб рейслар сони ҳафтасига 63 та рейсга етказилади. Шунга кўра, мамлакатлар ўртасидаги ҳафталик рейслар сони 124 тага кўтарилади.

«Жорий йилнинг 13 майидан бошлаб Аir Аstana, SCАТ, Тurkish Аirlines авиакомпанияларининг Анталия ва Бодрумга парвозлари сони босқичма-босқич оширилади. Қўшимча рейслар Нур-Султан, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Атирау, Қарағанди, Қостанай, Орал, Чимкент ва Ўскемен орқали амалга оширилади», — деди Қаирбек Ўскенбаев.

Масалан, SCАТ Анталияга ҳафтасига 29 та рейсни Нур-Султан (ҳафтасига 7 рейс), Алмати (6), Ақтўбе (3), Атирау (3), Чимкент (2), Қарағанди (2), Орал (2) , Қостанай (2 ), Актау (1), Ўскемен(1) шаҳарларидан амалга оширади. Аir Аstana Анталияга ҳафтасига 18 та рейс Нур-Султан ва Алматидан (7 рейс) ва Бодрумга (2 рейс) амалга оширади.

Turkish Airlines Анталияга ҳафтасига 16 та рейс Нур-Султан (5), Алмати (4) ва Қарағандадан (3) ва Бодрумга Нур-Султан (2) ва Алматидан (2)дан амалга оширади.

Қаирбек Ўскенбаевнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг май ойида Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги икки давлат ҳаво маъмурияти вакиллари билан ҳаво қатновини янада ошириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилган. Ўз навбатида, ташаббус қўллаб-қувватланди ва музокаралар жорий йилнинг июл ойида Истанбулда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, CОVID-19 пандемиясидан олдин Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳафтасига 65 та рейс амалга оширилган.

Юқорига