Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ва Литва ўртасида тўғридан -тўғри авиарейслар  йўлга қўйилади

13 Октябрь 2021 17:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг икки шаҳридан Литвага тўғридан -тўғри авиарейслар очилади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

Нур-Султанда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси ва Литва Фуқаро авиацияси раҳбарияти йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда «Нур -Султан - Вильнюс» ва «Алмати - Вильнюс» мунтазам рейсларини очиш, Венгриянинг «Wizz Air» авиакомпанияси операторини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Парвозлар 2022 йилнинг 1 -чорагида очилиши режалаштирилган.

Вазирлик хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева ва Литва Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг Йўл ва авиация транспорт сиёсати гуруҳи раҳбари Владислав Кондратович ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдива мунтазам рейсларни очиш нияти кўрсатилган протоколлар алмашилди.

«Бу масала бўйича якуний қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакат идоралараро комиссияларидан сўнг қабул қилинади», - дейилади пресс -релизда.


Калит сўзлар: Жамият, Транспорт, Фуқаро авиацияси қўмитаси,
Юқорига