Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди

20 Октябрь 2021 10:43

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги «Сейсмологик экспериментал-услубий экспедиция» давлат муассасасининг сейсмик станциялар тармоғи 20 октябр куни соат 07:04 да зилзилани қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

Зилзила маркази Алматидан 58 километр жанубда, Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган.

«Энергия синфи - 9.3. MPV магнитудаси 4,0 . Зилзила марказининг йўналиши 42,92 ° ш.к К. 77.52 ° ш.б. Чуқурлиги - 5 км. МSК-64 шкаласи бўйича сезгирлик тўғрисида маълумотлар йўқ «, - дейилади навбатчи оператор баёнотида.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига