Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражага етди

25 Январь 2022 18:39

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 17 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – ХХР» саммитида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш барча янги рекорд даражага етди. Ўтган йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 17 миллиард долларга етган. Хитойнинг Марказий Осиёга киритган 40 миллиард доллар сармоясининг ярми Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳам жуда яхши кўрсаткич. Шундай экан, мамлакатимиз Хитойнинг минтақадаги энг йирик савдо ва сармоявий шеригига айланиши табиий. Фурсатдан фойдаланиб, биз хорижий инвесторларни, жумладан, хитойлик ҳамкорларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида эканимизни таъкидламоқчиман», — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ҳукумати ҳозирда инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги инвестиция сиёсатини ишлаб чиқаётганини таъкидлади.

«Бундай сиёсат Қозоғистоннинг янги иқтисодий йўналишининг ажралмас қисмидир», — деди Президент.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Янги Қозоғистон, Халқаро алоқалар, Бизнес,
Юқорига