Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик муҳокама қилинди

26 Апрель 2022 09:31

NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Хитой Мудофаа вазири Вэй Фэнхэ билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беради.

Томонлар кун тартибидаги икки томонлама долзарб ва устувор масалаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, қўшма ўқув машғулотлари амалиётини давом эттириш, икки давлат ҳарбий хизматчиларининг турли дала ўқув машғулотларида иштирок этиши, қуролли кучлар учун малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, мудофаа вазирлари тинчликпарварлик соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Мудофаа вазирлиги раҳбарлари Қозоғистон ва Хитой қуролли кучлари ўртасидаги ҳам икки томонлама форматдаги, ҳам халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини юқори баҳоладилар.

Қозоғистон-Хитой ҳарбий ҳамкорлигини самарали ривожлантириш салоҳияти ҳам қайд этилди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига