Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи божхона соҳасида ҳамкорлик қилишнинг янги имкониятларини кўриб чиқдилар

24 Ноябрь 2020 10:31

BRÚSSEL. Kazinform – Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Божхона соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик қўмитанинг 4-виртуал йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Европа Иттифоқи Қозоғистон Республикасининг асосий савдо ва сармоявий шериги ҳисобланади. Ушбу иттифоқ Қозоғистон ташқи савдо айланмаси ва мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган хорижий капиталнинг 30-50 фоизини ташкил этади.

2020 йилнинг дастлабки беш ойида ўзаро савдо айланмаси 1,6 миллиард долларни ёки Қозоғистон савдо айланмасининг 33,2 фоизини ташкил этди. Қозоғистоннинг йирик савдо шериклари Италия, Нидерландия, Франция ва Греция.

Учрашувда савдо процедураларини соддалаштириш, транзит эркинлигини ривожлантириш, халқаро божхона ва савдо стандартларини жорий этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, шу жумладан гиёҳванд моддалар савдоси ва тамаки контрабандасига қарши кураш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Муаллиф: Арнур Рақимбеков

Калит сўзлар: Дипломатия, Европа,
Юқорига