Об-ҳаво
Астана 2 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон уяли алоқа операторлари масофавий таълим учун махсус тариф яратишди

28 Август 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон уяли алоқа операторлари масофавий таълим учун махсус имтиёзли тариф яратишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бундай тариф мавжудлигини тасдиқлашим мумкин. Етакчи уяли алоқа операторлари ойлик тўлов миқдори 990 тенге бўлган «Таълим« тарифини ишлаб чиқдилар. У ўқув йилининг бошидан бошлаб ишлайди. Биз ушбу масалани ишлаб чиқишда фаол иштирок этдик. Ушбу тариф режасида таълим ресурсларидан фойдаланганлик учун мегабайт олинмайди», - деди «Кунделик» МЧЖ Бош директори Мухтар Илясов.

Эслатиб ўтамиз, махсус тариф режаси ҳақида жорий йилнинг июль ойида маълум бўлган эди. Маълум қилинишича, тариф режасида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида бепул қўнғироқлар ҳамда таълим ресурсларининг мавжудлиги таъминланади.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Юқорига