Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон университети ўзбекистонлик мактаб битирувчиларига грантлар ажратди

11 Декабрь 2019 12:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоқ давлат юридик университети Ўзбекистонда ўрта мактабни тамомлаган 10 битирувчига грант ажратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоқ давлат юридик университети бошқарма раиси Талғат Нарикбаев университет ўзбекистонлик ўрта мактаб битирувчиларига 10та грант ва ўқиш пайтидаги турар жой ажратишини маълум қилди. У бу ҳақда Scopus Award 2019 мукофотини тақдим этиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Халқ таълим вазири Ш.Шерматов билан учрашув пайтида айтиб ўтди», - деб маълум қилди университет вакиллари.

Талғат Нарикбаев Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон Адолат вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори Рахим Хакимов билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Таъкидлаш жоизки, ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев Тошкентда Марказий Осиё Давлатлар раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Қозоғистоннинг энг яхши олий таълим муассасаларидан минтақадаги ҳарбир мамлакатга 10тадан грант ажратишни таклиф қилганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига