Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон товарлари Эрон, Вьетнам ва Сербия бозорларига кирди

24 Ноябрь 2021 20:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон товарлари Эрон, Вьетнам ва Сербия бозорларига кирди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон товарлари бозорларини кенгайтириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Эрон, Вьетнам ва Сербия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим имзоланди. Бу давлатлар Қозоғистон товарлари учун энг қулай шартларда ўз бозорларига кириш имкониятларини ҳозирданоқ таклиф қилмоқда», - деди вазир Сенатдаги Ҳукумат соатида.

У Сингапур билан товарлар бўйича музокаралар якунланганини, хизматлар бўйича музокаралар якунига етаётганини таъкидлади.

«Экспорт салоҳияти 800 миллион доллардан ошадиган Исроил, Миср ва Ҳиндистон билан музокаралар олиб борилмоқда», - деди Бақит Султанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига