Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон терма жамоаси Олимпия шаҳарчаларига жойлашди

29 Январь 2022 10:55

BEIJING. Кazinform - Қозоғистон терма жамоалари Хитойга етиб келишди ва Олимпия шаҳарчаларига жойлашишди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Қишки Олимпия ўйинлари учта кластерда, хусусан Пекин, Чжанцзякоу ва Яньцинда ўтказилади.

Муз устидаги барча мусобақалар Пекинда бўлиб ўтади. Конькида учиш ва шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоалари Хитой пойтахтидаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган. Олимпия харитасидаги энг узоқ ҳудуд қўшни Хэбэй провинциясидаги Чжанцзякоу тоғли шаҳри бўлди. Фристайл-могул, трамплиндан сакраш, чанғи мусобақаси ва чанғи икки кураши бўйича жамоалар иштирок этди. Яньцинда эса тоғ чанғичилари жойлашди.

«Пекинга етиб бориб, мажбурий ПЗР тестларидан ўтганимиздан сўнг, биз дарҳол Олимпия шаҳарчаларимизларига бордик. Пекин ва Чжанцзякоу ўртасидаги йўл 3 соат давом этади. Фристайл- могул, трамплиндан сакраш ва чанғи икки кураши бўйича жамоаларимиз шу ерда. Бошқа жамоаларни ҳам кутамиз. Ҳаммаси яхши. Бу ерда қуёшли, лекин совуқ. Спортчиларнинг кайфияти яхши.





Олимпия шаҳарчасига ташрифимиз Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг Олимпия шаҳарчасига ташрифи билан бир вақтга тўғри келди. У спортчилар билан суҳбатлашиб, уларга бўлажак мусобақаларда муваффақиятлар тилади. Олимпия ўйинлари ҳар қандай спортчининг ҳаётидаги жуда муҳим воқеадир. Ўйлайманки, бу учрашув спортчиларимизни аввалгидан ҳам кўпроқ таъсирлантирди ва илҳомлантирди», - деди Қозоғистон Республикаси Миллий чанғи спорти ассоциацияси бош котиби Асқар Валиев.

Учрашув давомида Олимпия анъаналари сақланиб қолди, ХОҚ раҳбари спортчилар билан эсдалик совғалари алмашди.

«Олимпия шаҳарчасига келганимда ўзгача туйғу бор, буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бу ерда ҳамма нарса жуда яхши ташкил этилган. Жамоамиз ҳам ўз навбатида бу стартга тайёр. Ҳар томонлама, психологик ва жисмонан тайёрланган. Биринчи куни биз ХОҚ президенти Томас Бах билан учрашдик. У менга бир-икки рамзий савол берди ва ўзингни яхши ҳис қиляпсанми, деб сўради. Шунингдек, албатта, омад тилаймиз, - деди фристайл-могул бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси Анастасия Городко.





Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси спортчилари ўртасида биринчи бўлиб могулчилар куч синашади. Могул бўйича саралаш баҳслари 3 феврал куни, Олимпия ўйинларининг очилиш маросими олдидан бўлиб ўтади.

ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон терма жамоасидан жами 34 нафар спортчи иштирок этиб, 87 та йўлланмани қўлга киритди. Қозоғистонликлар спортнинг 8 та тури: чанғи спорти, фристайл акробатика ва могул, конькида учиш, шорт-трек, биатлон, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш, чанғи икки кураши бўйича баҳслашади. Ўйинларни «Qazaqstan», «Qazsport», «Хабар» ва «Еl arna» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин. Тўрт йиллик мусобақанинг тантанали очилиш маросими 4 феврал куни Нур-Султан вақти билан соат 17:55да бошланади.






Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига