Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири БМТ вакиллари билан учрашди

22 Январь 2022 10:42

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди Швейцарияга иш сафари доирасида БМТнинг Женевадаги бўлимига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

У БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ўринбосари Нада Ал-Нашиф ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг амалдаги раиси – Аргентинанинг БМТдаги доимий вакили Федерико Вильегас билан учрашди.

М.Тлеуберди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик Қозоғистоннинг БМТ тизими билан ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига инсон ҳуқуқларини сақлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида глобал, минтақавий ва миллий даражада БМТ қадриятлари ва мақсадларини амалга оширадиган етакчи халқаро агентлик сифатида қарайди.

Шу муносабат билан Қозоғистон томони 2022-2024 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг бошқа аъзолари билан фаолиятини мувофиқлаштириш устуворлигини таъкидлаб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини юқори баҳолайди ва қўллаб-қувватлайди.

Вазир, шунингдек, Қозоғистонда содир бўлган сўнгги воқеаларнинг сабаб ва оқибатлари, шунингдек, давлат томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, Қозоғистон расмийлари бу борада чуқур ва пухта тергов олиб боради, унинг натижалари жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилади.

Мулоқот чоғида Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида ўзининг халқаро мажбуриятлари ва умуминсоний тамойилларига содиқ экани таъкидланди.

Қозоғистон Президентининг кўрсатмаларига мувофиқ, мамлакатда сиёсий модернизация, иқтисодий очиқлик ва коррупцияга қарши кураш давом этади. Янги Қозоғистоннинг кун тартиби қозоғистонликлар учун хавфсиз ва сифатли яшаш шароитларини таъминлашга қаратилган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар мунтазам алоқалар ўрнатишга келишиб олдилар.


Калит сўзлар: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги, БМТ,
Юқорига