Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири  БМТ раҳбарлари билан учрашди

25 Сентябрь 2021 13:32

NEW YORK. Kazinform - БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида иштироки доирасида ҚР Бош вазир ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Антониу Гутерриш Қозоғистон Президентига Алматида БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясининг олис офисини жойлаштириш қарори учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.

У мамлакатимиз барқарорлик рамзи ва хилма-хиллик намунаси эканлигини қайд этди.

«Қозоғистоннинг қарори шунчаки ёрдам эмас. Сиз дипломатик биродарликнинг ҳақиқий руҳини кўрсатдингиз, бу БМТ ва Қозоғистон ўртасидаги зўр муносабатларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади «, деди Гутерриш. Ўз навбатида вазир Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг БМТ Биологик хавфсизлик бўйича агентлигини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусининг амалга оширилиши тўғрисида батафсил ахборот берди.




Ўша куни вазир БМТ Бош котибининг Терроризмга қарши кураш бўйича ўринбосари Владимир Воронков билан музокара ўтказди. Қозоғистон томони Афғонистондаги террористик хаваф-хатарлар бўйича Марказий Осиё мамлакатлари салоҳиятини кучайтириш учун уларга техник ёрдам кўрсатиш дастуридан хабардор қилинди.

БМТ Бош котибининг Сиёсий масалалар ва жаҳон қурилиши бўйича ўринбосари Розмари Дикарло билан учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизлик чоралари ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

БМТ Давлат котибининг халқаро масалалар бўйича ўринбосари Изуми Накамицу ва глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг билан биргаликда БМТ қароргоҳида Семей ядро полигонининг тарихий ёпилишига бағишланган доимий кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этиб, Президент Н. Назарбоевнинг 1991 йил 29 августда полигонни ёпиш тўғрисидаги Фармонининг кўчирмасини совға қилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Филиппин Ташқи ишлар вазири Теодоро Локсин ва Кипр ташқи ишлар вазири Никос Кристодулидес билан учрашди, шунингдек, АҚШнинг USAID Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр билан видеоалоқа орқали музокаралар ўтказди.


























Юқорига