Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон «Шаффоф иқтисодиёт»га ўтади - Миллий лойиҳани Президент қўллаб-қувватлади

15 Июнь 2021 16:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Молия мониторинги агентлигининг раиси Жанат Элимановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга «сояли» иқтисодиёт даражасини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Ушбу вазифа тизимли ва комплекс профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали бажарилмоқда.

Жанат Элиманов Қасим-Жомарт Тоқаевга бугунги кунгача 2,8 триллион тенге қийматидаги сохта ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришда иштирок этган 87 та жиноий гуруҳлар тўхтатилганлигини айтди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида юридик шахслар нақд пулга айлантирган маблағлар миқдорини 24 фоизга камайтириш мумкин бўлди. Бундан ташқари, 10 та яширин дўкон ёпилиб, 800 мингдан зиёд шиша спиртли ичимликлар мусодара қилинди. Бундан ташқари, 96 та ноқонуний қимор ўйинлари билан шуғулланадиган муассасалар тугатилиб, 1200 дан ортиқ ўйин автоматлари, терминаллар ва покер столлари олиб қўйилди. Нефт ва нефт маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича 40 та ҳолат аниқланди.

Президент «Шаффоф иқтисодиёт» миллий лойиҳасини бошлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Молия сектори шаффофлигини таъминлаш, кичик ва ўрта бизнеснинг «соя сектори»дан чиқишини рағбатлантириш ушбу ташаббуснинг стратегик устувор йўналиши ҳисобланади.

Президент учрашув якунлари бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Калит сўзлар: Молия, Қабул,
Юқорига