Об-ҳаво
Астана 23 °С
Алматы 30 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 465.73
RUB 5.79
CNY 58.91

Қозоғистон шаҳарлари орасидаги блок-постлар олиб ташланади

29 Май 2020 17:11

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон шаҳарлари орасидаги йўл-назорат пунктлари олиб ташланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги транспорт қўмитаси раисининг ўринбосари Жанибек Тайжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Идоралараро комиссиянинг 1 июндан бошлаб шаҳарлар орасидаги блок-постларни олиб ташлаш тўғрисидаги қарорига биноан 5 июнь куни транспорт ташувларини фаоллаштириш бўйича ишлар олиб борилади», - деди Ж.Тайжанов.

Унинг айтишича, бош санитария инспектори буйруғи талабларини ҳисобга олган ҳолда автобусда йўловчиларни автобусда ташишда тегишли ишчи алгоритми ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, маршрутнинг сўнгги нуқталарида автобусларни дезинфекциялаш, автоуловга фақат тиббий ниқоб таққан ҳолда чиқиш ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Калит сўзлар: Жамият, Транспорт,
Юқорига