Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон Президентига суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агенти қўлга олинди – МХҚ

3 Апрель 2022 11:25

NUR-SULTAN. Kazinform – 25 март куни Нур-Султанда ҚР Президенти ва қатор юқори лавозимли ҳукумат амалдорларига суиқасд уюштиришни режалаштирган «А» исмли хорижий разведка агенти қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Шу билан бирга, у махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган.

Тинтув чоғида хорижда ишлаб чиқарилган овоз ўчиргичли снайпер милтиғи, гиёҳванд моддалар ва катта миқдордаги пул мусодара қилинди. Қурол Қозоғистонга қисмларга бўлакланиб олиб келинган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасида «А» ижтимоий тармоқларда тегишли материалларни чоп этиш орқали Россияга қарши ташвиқотни тарғиб қилиш ва жамиятда русофоб қарашларни шакллантириш вазифасини бажарган.



Дастлабки тергов жараёнида Қозоғистон Республикаси фуқароси юқоридаги ҳаракатларни хорижий давлат номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этганлигини тан олди.

Ҳозирда МХҚ томонидан Жиноят кодексининг 24-моддаси 1-қисми (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва ҳаракат қилиш) ва 255-моддаси 4-қисми (террорчилик ҳаракати) билан жиноят содир этиш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.










Калит сўзлар: Қонун,
Юқорига