Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти раҳбарини қабул қилди

27 Август 2021 14:25

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти раҳбари Роберт Флойдни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент австралиялик мутахассисни Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилотига Тайёргарлик комиссияси ижрочи котиби этиб сайлангани билан табриклади ва бу ташкилотнинг иши Қозоғистон учун жуда муҳимлигини таъкидлади.

- Сиз ядровий қуролсизланиш соҳасида тажрибали мутахассиссиз. Биз сиз билан яқиндан ишлашга аҳд қилдик. Қозоғистон бу ташкилотнинг яқин ва ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда. Ташкилот фаолиятини кучайтириш мақсадида Менинг Маъмуриятим ва Ҳукумат яқин ва доимий алоқада, - деди Президент.





Қасим-Жомарт Тоқаев Роберт Флойднинг Қозоғистонга ташрифи Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни арафасида амалга оширилаётганини таъкидлади. Семей полигони 30 йил олдин ёпилган. Президент Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашар экан, ядровий қуролни тарқатмаслик ва қуролсизланиш борасида кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш муҳимлигини таъкидлади.





Роберт Флойд ҳурмат учун Президентга миннатдорчилик билдирди.





- Ташкилот Тайёрлов комиссияси котиби этиб сайланганимдан кейин биринчи учрашган давлат раҳбарим Қозоғистон Президенти бўлгани рамзий маънога эга. Шунинг учун бу кун мен учун алоҳида кун, - деди дипломат.

Роберт Флойд Курчатовдаги Семей полигони ва Қозоғистон миллий ядро маркази ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ўз фаолиятининг устувор йўналишлари, жумладан, ёшлар ва ташкилотнинг таниқли намояндалари фаолиятини тарғиб қилиш ҳақида гапирди.

Учрашув якунида томонлар Қозоғистоннинг ядро қуролига қарши ташаббусларини илгари суриш ва ядровий синовларни кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома устида яқиндан ишлашга тайёр эканлиги қайд этилди.






Калит сўзлар: Ақорда,
Юқорига