Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Svevind Group компанияси президентини қабул қилди

13 Сентябрь 2021 17:58

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Svevind Group компаниясининг президенти Вольфганг Кроппни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Svevind Group Германия-Швеция компаниялар гуруҳи раҳбари Қозоғистон Президентига «яшил» энергия соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг истиқболлари ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Манғистау вилоятида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва кейинчалик «яшил» водород ишлаб чиқариш учун ресурсларни ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, шамол генераторлари ва қуёш панелларини маҳаллий ишлаб чиқариш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга устувор аҳамият беришини ва мамлакат иқтисодиётида углеродга боғлиқликни камайтиришини айтди. Унинг сўзларига кўра, водород энергиясига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Давлат раҳбари компаниянинг инвестиция таклифларини юқори баҳолади ва давлат Вольфганг Кроппни қўллаб-қувватлашини айтди.


Калит сўзлар: Ақорда, Қабул,
Юқорига