Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Соғлиқни сақлаш вазирининг ҳисоботини тинглади

11 Август 2021 18:52

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой билан телефон орқали мулоқот қилди ва мамлакатда коронавирус эпидемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботни тинглади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Вазирнинг сўзларига кўра, пойтахтда эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда. Бироқ, сўнгги бир ҳафта ичида Қозоғистонда вирус юқтирганлар сони 10 фоизга ошди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 1 августдан бошлаб мамлакатда эпидемия индекси 1,11 дан 1,01 гача пасайгани ва 9%ни ташкил қилгани ҳақида маълумот берилди. Алексей Цойнинг айтишича, Нур-Султан шаҳрида коронавирус тарқалиш индекси 1 бирликдан пасайган, Алмати шаҳрида эса 19 фоизга камайган.

Бугунги кунда ҳудудлардаги 328 тиббиёт муассасасида 55 658 бемор даволанмоқда. Мамлакатдаги шифохона ётоқ-жойларининг 54 фоизида ва реанимация бўлимларининг 45 фоизида беморлар даволанмоқда.

Алексей Цойнинг сўзларига кўра, 5,9 млн киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган, бу эмланган аҳолининг 59 фоизини ташкил қилади. 4,5 млн киши вакцинанинг иккинчи компоненти билан эмланган, бу аҳолининг 45,2% ини қамраб олган.

Калит сўзлар: Ҳисобот, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ақорда,
Юқорига