Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон Президенти Сенат Раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди

31 Март 2022 20:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг 30 йиллиги муносабати билан Алмати шаҳрида ўтказилган юбилей йиғилиш якунлари ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Сенат Раиси Президентга жорий йилнинг сентабр ойида Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳозирги вақтда замонамизнинг энг долзарб масалалари бўйича конструктив мулоқотни таъминловчи Қозоғистон форуми учун динлараро мулоқотнинг универсал ва глобал платформаси мақомини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев Қозоғистон халқига Мурожаатноманинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича палатанинг қонун ижодкорлиги ҳақида сўзлаб берди.

Давлат раҳбари мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни сифатли қонунчилик билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Сенат Раиси депутатларнинг ҳудудларга ташрифи якунлари ҳақида ҳам маълумот берди.

Калит сўзлар: Сенат Раиси, Сенат, Қабул, Ақорда,
Юқорига