Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистон Президенти Рождество билан табриклади

7 Январь 2022 09:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев православ христианларни Рождество билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

***

Ҳурматли ватандошлар!

Барча православ христианларини Рождество билан чин қалбимдан табриклайман!

Aфсуски, мамлакатдаги оғир вазият ва фавқулодда ҳолат жорий етилиши муносабати билан фуқаролар ушбу байрамни одатий анъаналар асосида нишонлай олмаяпти.

Бироқ улар ўз яқинлари билан оилада бўлсалар ҳам, бу байрам маънавий-ахлоқий қадриятлар, инсонпарварлик ва хайрия ғояларини тарғиб етиш, одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашини унутмасликлари керак.

Православ христианлар жамиятимизда тинчлик ва тотувликни сақлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тинчлик ўрнатишга доимо салмоқли ҳисса қўшиб келган.

Дин, анъана ва маданият соҳасидаги ранг-баранглик давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланди.

Энди юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун алоҳида меҳр ва ҳамжиҳатлик кўрсатишимиз керак.

Ишончим комилки, биз барча қийинчилик ва синовларни биргаликда енгиб, асосий бойлигимиз – халқимиз бирлигини асраб-авайлаймиз!

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман!


Калит сўзлар: Табрик,
Юқорига