Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

11 Октябрь 2021 14:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади.

Қозоғистон Президенти Татаристон Республикасининг Мензелинск шаҳри яқинида даҳшатли самолёт ҳалокати ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.

«Қозоғистон халқи ва ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Умид қиламанки, бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланганлар тезроқ тузалиб кетади «, - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, Татаристонда енгил самолёт қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган эди. 11 октябр Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.


Калит сўзлар: Ақорда,
Юқорига