Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Россия Бош вазири  билан учрашди

19 Август 2021 14:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари ўртасидаги музокаралар натижаларини юқори баҳолади.

- Кеча сиз жуда мазмунли ва муваффақиятли музокаралар ўтказдингиз. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал ривожланишини қайд этмоқчиман. Ҳамкорликни янада динамик ривожлантиришга имкон берадиган муҳим битимларни имзолашга тайёргарлик кўрилмоқда. Пандемия туфайли юзага келган барча қийинчиликларга қарамай, охирги 5 ой ичида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 26 фоизга ошди, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти келгусида иқтисодий алоқаларни ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

- Бизнинг режамиз - аниқ лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш. Ҳозирги вақтда икки мамлакат ҳукуматлари машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш устида ишламоқда. Биз бу йўналишда ишлашда давом этишимиз керак. Мен бу ишга бўлган иштиёқингизни олқишлайман ва унинг муваффақиятли бўлишига ишонаман, - деди Президент.

Россия Бош вазири Михаил Мушистин Қасим-Жомарт Токаевга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди ва Президент Владимир Путиннинг саломини етказди.

- Биз қардош Қозоғистон билан дўстлик, ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларимизни қадрлаймиз. Ҳукуматларимиз ўртасидаги муносабатларнинг мазмуни чуқурдир. Биргаликда ишлаш учун катта имкониятлар мавжуд. Савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз яхши ривожланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми уч баробар ошди. Биз йил охиригача жуда юқори савдо айланмасини кутмоқдамиз ва у барча имкониятларга эга. Биз инвестиция соҳасида ҳам муваффақиятли ишлаяпмиз. Россия бизнеси Қозоғистондаги 32 йирик лойиҳада иштирок этади. Қозоғистонлик ҳамкасбларимиз ҳам Россия лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда, - деди Михаил Мишустин.

Суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги пандемияга қарши кураш ва вакциналарни биргаликда ишлаб чиқиш каби устувор йўналишларини муҳокама қилишди.

Томонлар минтақалар ўртасидаги муносабатларнинг ижобий динамикаси ҳақида ҳам фикр алмашдилар. Давлат раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг кузида Кокшетау шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақалараро ҳамкорлик форуми бу муносабатларга янги туртки беради.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига