Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади

4 Май 2021 13:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 19-20 май кунлари Қозоғистон Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар кун тартибига сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган Қозоғистон-Тожикистон стратегик шериклигини ривожлантириш киради. Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.



Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига