Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистон Президенти Пусанда Қозоғистон Бош консуллигини очишга қарор қилди

18 Август 2021 08:00

SEOUL. Kazinform - Пусанда Қозоғистон бош консуллиги очилади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уалига асосланиб.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев икки мамлакат ҳамкорлигига янги туртки бериш учун Пусанда Қозоғистон Бош консулхонасини очиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди»,-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Мун Чжэ Ин билан музокара ўтказди. Кейин икки мамлакат президентлари ОАВ учун брифинг ўтказдилар.

«Қозоғистон Корея билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга катта аҳамият беради. Биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни қадрлаймиз «, деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти Жанубий Кореянинг йирик компаниялари раҳбарлари - Samsung Electronocs президенти Ин Ёнг Ли ва Doosan Heavy Industries & Construction президенти Ёнг Инг Чонг билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Давлат раҳбари Сеулдаги Кибер университети ҳудудида ўрнатилган буюк шоир Абай бюстининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди.


Юқорига